UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54АПЛ. Манчестер қизилми ёки кўк? Бугунги дерби превьюси  0 17:43"Боруссия" Осиёда турне ўтказади  2 17:37Ёшлар лигаси. 8-тур. LIVE Ҳисоблар  1 17:12Гризманн ва Бензема - Франциянинг чет элда ўйновчи энг яхши футболчиси номига даъвогар  5 16:49Olamsport: Теннисичмиз турнирнинг биринчи ракеткасини мағлуб этди, Мария Шарапова теннисга қайтди ва бошқа хабарлар  0 16:41ОЧЛ–2017. “Ал-Аҳли” – “Локомотив” учрашувини баҳрайнлик ҳакам бошқаради  1 16:41Гвардиола: "Мураббий сифатида ўсишга эришганимни ҳис қиляпман"  1 16:10"Барселона" "Малага" президенти сўзларига жавоб қайтарди  29 16:04Спортчилар ижтимоий тармоқларда  4 15:49Алькантара "Бавария" билан шартномасини узайтиради  1 15:28"Реал"га қарши баҳсда Анчелотти ва Рибери ўртасида келишмовчилик юз берган  22 15:21Футзал. Ўзбекистон терма жамоасининг Туркманистонга қарши ўйинлар учун таркиби  1 15:13ОЧЛ. Марат Бикмаев 5-тур рамзий терма жамоасида  6 14:56"Металлург" - "Бухоро". Превью  9 14:33Превью. “Нефтчи” – “Олмалиқ”  7

28 май 13:20
Янгиликлар

Андрей Деркачни табриклаймиз + интервью

Бугун "Машъал" клубининг ушбу йилдаги ягона легионери Андрей Деркач ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
29 ёшни қарши олган футболчимиз жамоага ушбу йилда келиб қўшилди. "Машъал"нинг барча учрашувларида майдонга тушиб ўзидан ижобий таассурот қолдираётган ярим ҳимоячи жамоанинг бир бўлагига айланди.

"Машъал" ПФК жамоаси футболчига соғлик саломатлик , ишларига муваффақият тилайди. Ғалаба ҳамиша ҳамроҳи бўлсин!

Андрей клубимиз расмий сайти учун кичик интервью бериб ўтди.

- Андрей аввало туғилган кунингиз билан. Клуб жамоаси номидан муборакбод этамиз!

Катта раҳмат. Клубнинг барча жамоалар мен учун қадрдон бўлиб қолди. Ушбу клубни танлаб хато қилмадим деб ўйлайман.

- Бугун туғилган кунни қандай нишонламоқчисиз?

Оддийгина қилиб,  бутун жамоамиз билан бир дастурхон атрофида нишонлаймиз. Эрта билан табрикларни қабул қилиб олдим. Кайфият аъло бунинг учун аввало жамоадошларимга раҳмат.

- Ўзбекистон чемпионатида саккизта учрашувда майдонга тушдингиз. Энди сиз Ўзбекистон чемпионати ҳақида дастлабки фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

Очиғини айтaман. Менга Ўзбекистондан таклиф борлигини ва у ерда омадимни синаб кўриш учун имконият бўлганда биринчи бўлим Ўзбекистонда тўп сурган дўстларим билан алоқага чиқдим. Улардан тўла маълумотни олгандан сўнг Олий лигага қайтган "Машъал"да кўрикдан ўтиш учун келдим. Келишдан олдин чемпионат ҳақида етарлича маълумотга эга эмас эдим. Гарчи эшитиб борганим билан майдонга тушганимдан сўнг тўла фикрларга эга бўла бошладим. Келишдан аввал чемпионатни бу  даражада юқори эканлиги ҳақида кутмагандим. Жамоамиз расмий дебютант бўлгани учун жуда қийин бўлишини тахмин қилгандим.Шунга қарамай яхши жамоа шаклланганига гувоҳ бўлдим. Мамлакат чемпионатида етакчи жамоалар билан кейинги поғонадаги жамоалар ўртасида катта фарқ бор. Бу эса чемпионат савиясини юқорилашига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Менда "Пахтакор" ижобий таассурот қолдирди. Ўз майдонимизда ўтказган "Бунёдкор" ва "Локомотив"га қарши жамоалар ҳам кучли эканлигини исботлади.

- "Машъал"га мослашиш жараёни қийин бўлмадими ?

Йўқ ундай деб ўйламайман. Жамоадошларим қўллаб-қувватлади. Ундан ташқари жамоада етакчи футболчи Дилявер Ваниев киришиб кетишимга ёрдам бермоқда. Бош мураббий ҳам футболчиларни қўллайди. Муҳитни тозалиги учун барча билан тез киришиб кетишда муаммо бўлмади. Тил борасида ҳам Ўзбекистон чемпионатида қийин бўлмаяпди. Асосан машғулотлар ва кўрсатмаларни барчаси рус тилида. Таомлари борасида эса мақтаб ўтмасам бўлмайди. Барчаси аъло. Ўзбекистонда эса Вячеслав Шевченко, Пишчур, Мельничук билан яхши муносабатдамиз. Доимо гаплашиб турамиз.

- Украинада чемпионатида ҳам бир неча йиллар майдонга тушган футболчи сифатида бизни чемпионат билан қандай фарқларни кўрдингиз?

Украина чемпионати кучли. У ерда ҳар бир жамоа евролигаларда майдонга тушиш учун кескин курашади. Футболчилар савияси ҳам албатта Украинада кучли. Техника ва тезлик юқори. Ўзбекистонда чемпионат кўпроқ якка курашларга асосланади. Ҳар бир ўйин жангавор ўтади лекин етакчи жамоа билан ундан кейинги жамоани ўртасида катта тафовут бор.

- "Машъал"га ташриф буюрганингизда жамоа раҳбарияти ёки мураббий билан суҳбатлашганингизда клубнинг вазифаси ҳақида сўраб кўрдингизми?

Яхши савол. Албатта гаплашим кўрганимда режалар менга маъқул келди. "Машъал" асосан ўз академияси футболчиларига таянар экан. Ҳар бир ўйинда ғалабани кўзлаши ва ёшлардаги иштиёқ мени хурсанд этмоқда. Жуда кўплаб истедодли футболчилар кўп экан. Вазифа эса ҳар бир учрашувда ғалаба қозонсак, мухлисларимизни хурсанд этсак бўлгани. Кўплаб шаҳарларда бўлдим. Ҳар бирини ўзгача муҳити бор. Тошкент ва Самарқанд менга ёқди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди
Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" -...  173
Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди
Бугун "Пахтакор" футбол клубида раҳбарияти таркибида...  73
"Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди "Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди
Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор"...  72
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: