UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  1 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  6 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  10 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  31 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0 06:45Серия А. "Рома" - "Болонья" 1:3   0

Андрей Бакланов: "Жамовий ўйин эвазига ғалаба қозондик" Янгиликлар

Андрей Бакланов: "Жамовий ўйин эвазига ғалаба қозондик"

Шанба оқшомида Қўқонда кечган Фарғона дербисида биринчи лига иштирокчиси "Қўқон-1912" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Бунда жамоанинг тажрибали посбони Андрей Баклановнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Негаки маҳоратли посбон "Нефтчи" аъзоларининг биринчи тепган пенальтисини қайтаришга эришди. Учрашувдан сўнг Бакланов билан суҳбатлашдик.

- Ўзингиз ҳам гувоҳи бўлдингиз, майдонда кескин кураш кечди. Жангавор руҳда ўтди. Керакли натижа қўлга киритилганидан кейин ҳамма хурсанд холда уйларига қайтди.

- Бу каби олий лига жамоасига қарши кечадиган баҳслардан олдин кучли тайёргарлик кўрасиз. Аслида ўзингизни тайёрламасангиз ҳам барибир ўйинга тайёр бўласиз. Ушбу ғалаба тарихий бўлди. Айтишларича "Қўқон-1912" Фарғона жамоасини бундан роппа-роса 25 йил илгари мағлуб этган экан. Ушбу анъанани давом эттирганимиздан хурсандмиз.

- Стадионимизни тўлдириб ўтирган мухлислар бизни бутун учрашув давомида тинимсиз равишда қўллаб-қувватлаб тургани биз футболчиларга янада қўшимча куч бағишлади. Айнан уларнинг олқишлаб туриши ҳам ғалаба қозонишимизда қўл келди. Қолаверса жамоавий ўйинимиз эвазига ҳам "Нефтчи"ни мағлуб этдик деб ҳисоблайман.

- Пенальтилар серияси бу  лоторея. Унда кўп нарса омадга ҳам боғлиқ. Албатта учрашув пенальтилар сериясига қадар боришини кутмагандик. Шу боис бунга машғулот жараёнида алоҳида тайёргарлик кўрганмиз дея олмайман. Қўшимча таймларнинг иккинч бўлими тугаб бораётгани мураббийимиз менга ишонч билдириб захирадан майдонга туширди. Бу тактик ўзгариш эди. Пенальтиларни қайтаришимнинг ҳеч қандай сири йўқ. Бу борада кўпинча менинг омадим чопади.

- "Нефтчи" ҳам ёмон ўйин кўрсатмади. Уларга омад келмади. Фарғоналикларга кейинги ўйинларда омад тилайман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика