Андре Силва ўз хет-трики ҳақида: "Бу орзуимдаги дебют"

Aslanov Jasurbek
20 авг 2018, 12:00
"Севилья" ҳужумчиси Андре Силва "Райо Вальекано"га қарши баҳсдаги (4:1) хет-трики ҳақида фикр билдирди.

"Бу орзуимдаги дебют. Бахтлиман ва шу рухда давом этмоқчиман. Мен шунчаки мураббийнинг кўрсатмаларига амал қилдим ва имкониятларидан максимум фойда чиқариш учун бор кучимни ишга солдим. Мақсадим - "Севилья" сафида кўп гол уриш" - дейди Силва.

Эслатиб ўтамиз, Андре Силванинг трансфер ҳуқуқи "Милан"га тегишли. Футболчи ижара асосида "Севилья" шарафини ҳимоя қилмоқда. Ушбу мавсум якунланганидан сўнг испан клуби форвардни 38 млн. евро эвазига сотиб олиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia