Андони Ираола: "Сити"ни мағлуб этиш, "Реал"ни ютишга ўхшаб кетаркан"

Omonjon To`xtamirzayev
3 ноя 2024, 08:35
Андони Ираола "Ман Сити" устидан қозонилган ғалабадан (2:1) кейин таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Борнмут" бош мураббийи бу ғалабани "Райо Вальекано"да ишлаб юрган даврида "Реал"ни ютганига ўхшатди.

"Ўхшаш. "Сити"ни енгиш, "Реал"ни мағлуб этишга нималари биландир ўхшаб кетаркан. Бундай беллашувларда сиз энг яхши ўйинингизни кўрсатишингиз зарур ва рақибда, аксинча, унчалик омадли куни бўлмаслигини кутишингиз керак бўлади.

Биз босимни ҳис қилишимиз керак эди ва учрашув охирида айниқса қийин бўлди. Мен жуда мамнунман, эътибор қаратишингизни истардим – "Сити"ни шунчаки ҳисобда мағлуб этиш битта масала, аммо улардан яхшироқ ўйин кўрсатиш бу буткул бошқа масала. Биз қўрқмасдан ҳаракат қилдик, имкони бўлганда прессинг уюштиришга уриндик ва зарур пайт ҳимояландик. Охирги 10 дақиқа айниқса хавфли эди. Босим жуда кучли эди", – деди "Борнмут" бош мураббийи "Sky Sports"га интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›