UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  63 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  4 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  392 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  17 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  7 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11

"Андижон"да янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда Янгиликлар

"Андижон"да янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда

Жамоамизни Андижонда олиб бораётган ўқув-машғулот йиғини қизғин давом этмоқда.
Машғулотлар Шўрбулоқ даҳасидаги сунъий қопламали майдон ҳамда олимпия захиралари спорт коллежи залида ўтказилмоқда.

Иккинчи йиғинга айрим ўзгаришлар киритилди. Аввал хабар қилганимиздек, мазкур йиғин 15 январгача эмас, 20 январга қадар Андижонда олиб борилади. Шундан сўнг жамоамизнинг йиғини Тошкентга кўчади. 11 январь куни мураббийлар футболчиларни икки таркибга бўлган ҳолда ўйин ўтказишади. 18 январь куни эса “Навбаҳор” жамоасига қарши назорат учрашуви бўлиб ўтади. Бу ўйин Андижонда ўтказилади. Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, айни пайтда жамоада бир қатор ўйинчилар кўрикдан ўтказиляпти. Никита Павленко, Вусол Магеромов ва Акмал Ортиқов машғулотларда иштирок этишаётганини аввал айтиб ўтгандик. Улардан сўнг таркибга Муҳиддин Худоёров, Омад Тойлоқов ва Қаҳрамон Баҳодиров қўшилишди. Ўз вақтида “Бунёдкор”да фаолият олиб борган ёш дарвозабон Худоёров жароҳат туфайли ўтган йили ҳеч қаерда ўйнамади. Тойлоқов билан Баҳодиров Самарқанднинг “Динамо” жамоасидан келишди. Бугун таркибга яна яна икки нафар футболчи келиб қўшилди.

“Нефтчи”нинг собиқ посбони Хуршид Хўжаев ва ўтган йили “Чуст-Пахтакор”да ўйнаган ҳужумчи Низом Норов жамоамиз машғулотларида иштирок этишяпти.

Жамоага таклиф этилган янги футболчилар ҳозирча кўрикдан ўтказилмоқда. Агар улар йиғинларда ўзларини кўрсатишса жамоада қолишади.

Жамоамиз бош мураббийи Азамат Абдураимов тайёргарлик тўғрисида қуйидаги фикрларни билдирди.

– Машғулотларни кунига икки маҳалдан олиб боряпмиз ва футболчилар астойдил шуғулланишяпти. Тайёргарлик режамизга кичик ўзгартириш киритиб 20 январга қадар шу ерда шуғулланадиган бўлдик. Шундан сўнг йиғинни Тошкентда давом эттирамиз. Айни пайтда янги футболчиларни кўрикдан ўтказяпмиз. Бизга маъқул келган ўйинчиларни жамоада олиб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика