"Андижон" Павел Бугалони ўз сафида кўришни истамоқда

Narzulla Saydullayev
10 дек 2013, 16:00
Мамлакатимиздаги тажрибали посбонлардан бири Павел Бугало айни пайтда эркин агент эканлигини мухлислар яхши билишса керак.
Жорий мавсум поёнига етмасидан туриб, "Локомотив"дан четлатилган 39 ёшли голкипер ҳали бери қўлқопларини михга илмоқчи эмас. Шу боис унга "Андижон" вакиллари таклиф билан чиқишганлиги тўғрисида маълумотлар бор.

Айтиш керакки, Бугало учун "Андижон" бегона эмас. Сабаби илгари ҳам Паша ушбу клуб дарвозасини қўриқлаганди. Дарвозабон яна собиқ жамоасига қайтадими йўқми буни вақт кўрсатади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia