"Андижон": Машғулотнинг иккинчи куни ҳақида

Narzulla Saydullayev
19 дек 2013, 17:27
Мухлисларга яхши маълумки, айни пайтда кўплаб жамоалар машғулотларга зўр беришган.
Кечадан жамоамиз ҳам янги мавсумга тайёргарликни бошлаганини айтиб ўтгандик.

Бугун йиғиннинг иккинчи кунида машғулотлар Экин-тикинда олиб борилди. У ерда футболчилар асосан крос югуриш машқларини бажаришди. Бугунги машғулотларда 23 нафар футболчи иштирок этди. Эртага машғулотлар Шўрбулоқ дахасидаги суний қопламали майдонда олиб борилади. Машғулотларда бир қатор ўйинчилар кўрикдан ўтказилмоқда. Шунингдек, жамоа бир қатор тажрибали футболчилар билан ҳам музокаралар олиб бормоқда. Йиғин 30 декабрга қадар давом этади. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: andijon-pfc.uz