UZ

Сўнгги янгиликлар

20:48Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  11 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  8 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1

"Андижон" машғулотини кузатиб Янгиликлар

"Андижон" машғулотини кузатиб

Жорий мавсум яна олий лигага қайтган "Андижон" бугундан ўз қароргоҳида йиғилди.
"Бургутлар"нинг Шўрбулоқ даҳасида жойлашган "Ихтисослаштирилган футбол мактаб интернати"нинг сунъий қопламали майдонида ўтган бугунги машғулоти қарийб икки соатга яқин вақт давомида ўтди.

Машғулотни Азамат Абдураимов билан ёрдамчи мураббий Ориф Маматказин олиб борди.

Дарвозабонларни эса маҳаллий мураббий Абдурашид Исмоилов шуғуллантирди.
Машғулотнинг дастлабки қисми енгил югуриш билан бишланди. Ундан сўнг "квадрат" ташкил этилди.

Машғулот тугашига чамаси 30-40 дақиқа қолганида эса футболчиларни икки таркибга ажратган холда ўйин ташкил этилди.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, бу йил жамоа шарафини ҳимоя қилган Акмал Турсунбоев, Афзал Азизов, Сергей Смородин, Юрий Цой, Икром Ибрагимов, Даврон Турсунов, Баҳром Абдураҳимов, Андрей Сидоров, Асқар Жадигеров каби ўйинчилар маълум сабабларга кўра бугунги ўтказилган машғулотда иштирок этмади.

Таркибга янги келиб қўшилганлар ҳам бир талай. "Шўртан аъзоси Иброҳим Отахонов яна "Андижон"га қайтган. "Хотира-79" дарвозабони Акмал Ортиқов, "Чуст-Пахтакор"дан Суҳроб Нўъмонов, "Нефтчи"дан Иззат Ғаниев ҳамда бошқа яна бир қатор водийлик ёшлар жамоа кўригидан ўтиш учун Андижонга келган.

Жамоанинг дастлабки йиғини 29 декабрга қадар Андижонда ўтади.

Айтишларича ушбу йиғин давомида иккита синов-назорат учрашуви ҳам ташкил этилади. "Навбаҳор" билан "ЎзДонгЖу" бу борада рақиб сифатида тилга олинмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика