UZ

Сўнгги янгиликлар

15:44"Бунёдкор" янги футболчиларни таништирди (видео)  0 15:38“НБУ-Осиё”: “Динамо”га мағлуб бўлдик  0 15:37Руни яна ўша совринни қўлга киритмоқчи  0 15:36Мақола. Эдгар Гесснинг икки "юзи"  0 15:30Спорт. ЖЧдан қайтган спортчиларимиз тантанали кутиб олинди, бугун Истомин иккинчи босқич учрашувини ўтказади  1 15:10"Машъал-2": Иккинчи даврага тайёргарлик давом этмоқда  0 15:04ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Бунёдкор" янги ўйинчиларни таништирди  0 14:43"Бунёдкор" янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказди (+ФОТО)  14 14:43"Манчестер Сити" харид қилган янги футболчи 2-3 ҳафта майдонга туша олмайди  7 14:12ПСЖ Неймарга ультиматум қўйди  20 13:32Бобир Давлатов Тошкентда, у Ўзбекистонда қолиши мумкин  6 13:29Андрей Сидоров "Қўқон-1912"га қайтди  7 13:25Уч "галактикос" бир расмда. Улардан қайси бири буюкроқ? ФОТО  42 13:23Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватланг! (видео)  14 13:16“Локомотив” “Бухоро” билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда ФОТО + ВИДЕО  4

03 окт 16:06
Янгиликлар

"Андижон" ФКнинг жавобидан хурсандмиз!

Мамлакатимиздаги етакчи интернет веб-сайти бўлган “Championat.asia” сайтида “Андижон” клуби ҳужумчиси Дмитрий Краев тўғрисида кичик бир мақола чоп этилди.
 Унда ёзилишича, ҳасталикка чалиниб қолган Краев жарроҳлик столига ётиши керак ва бунинг учун футболчида пул йўқ дейилган. Бундан ташқари клуб футболчи сафдан чиққанидан сўнг, унга бефарқ қараб, ёрдам бермаяпти деган маънода фикрлар билдирилган. Аслида ҳам шундаймикин...

Аввало шунга ойдинлик киритиб ўтишни истардикки, “Championat.asia” сайтида Краев соғлиғи оғирлашиб ўз ватанига қайтиб кетди деб ёзилган. Наҳотки, муаллиф футболчи қаерлик эканлигини билмаса? Дмитрий Краев Тошкентда таваллуд топган ва футболчи фаолияти давомида “Локомотив”, “Динамо”, “Хоразм”, “Оқ-тепа” ва “Андижон” жамоаларида тўп сурган. Бундан ташқари Краев бетоб бўлиб Тошкентга, уйига кетганидан бошлаб “Андижон” клуби унга моддий томондан ҳар қандай ёрдамни бериб келмоқда. Буни сайтимиз орқали бир неча бор хабар қилиб ўтдик. Аввал хабар қилганимиздек, “Андижон” жамоаси мураббийлари ва футболчилари мукофот пулларидан 10 миллион сўм Краевнинг ҳисоб рақамига ўтказиб беришди. 6 сентябрь куни “Андижон” – “Зарафшон” учрашуви олдидан Д.Краев учун хайрия концерт тадбири уюштирилди ва унда чипталардан тушган бир ярим миллион сўм пул ҳам футболчига ўтказилди. Буни исботи тариқасида банкдан олинган тўлов топшириқномалари сақлаб турилибди. Қолаверса, “Андижон” – “Зарафшон” учрашувида ҳар икки жамоа футболчилари “Краев биз сен билан” ёзуви туширилган футболкаларда майдонга тушишди. Шунингдек, андижонлик мухлислар ҳам унинг соғлиғига бефарқ бўлишмади. Хайрия қутисига ишқибозлар томонидан 200 минг сўмга яқин маблағ тўпланди. Бундан ташқари Андижон Вилоят Футбол Федерацияси томонидан ҳам Краевга 350 минг сўм ўтказиб берилди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Футболчига бефарқ бўлмаган Андижон шаҳрида фаолият кўрсатаётган “ЎзДонгЖу Пейнт” қўшма корхонаси раҳбарияти, “Андижон” клуби президенти Зафар Аҳмедович Зулунов Дмиртий Краевнинг ҳисоб рақамига 10 000000 сўм ўтказиб берди. Кўриб турганингиздек, шу кунгача футболчининг ҳисоб рақамига 20 миллиондан ортиқ пул маблағи туширилди.

Краев айни пайтда нима учун жарроҳлик столига ётмаётганининг сабабига келсак, ҳаммаси ҳам сайтда айтилганидек, унда пул йўқлигидан эмас. Биринчи навбатда футболчи шифокорлар томонидан ташҳис натижасини кутмоқда. Қолаверса, операция Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда. Агар шифокорлар операция қилиш вақтини маълум қилишса, Краев ҳаммасига тайёр. Бир сўз билан айтганда, футболчида молиявий томондан муаммо йўқ. Қолаверса, “Андижон” клуби раҳбарияти ўз футболчиси учун бундан кейин ҳам қўл қовуштириб ўтирмайди. 

Агар Дмитрий Краевга моддий томондан ёрдам қўлини чўзишни хоҳлаганлар қуйидаги ҳисоб рақамига пул ўтказишлари мумкин.

Ҳисоб рақами

АКИБ “Ипотека банк”
Тошкент ш. Мустақиллик кўча, 15
Ҳ-р: 20206000599007302901 Ипотека банк
МФО 00419. ИНН 201961469
Сберкасса №1


П.С: Мана бўлар экан-ку аниқ сонларни ва вазиятга аниқлик киритса. Ҳар ким ҳам хато қилади ва Краевни легионер футболчи билан адаштириб юборганим учун ўқувчилар олдида узр сўрайман. Аслида мақолага айнан шу ҳолат юзасидан келиб чиқиб жавоб берилиши мен учун сариқ чақалиқ ҳам қизиғи йўқ. Агар кишининг мақсади бирон инсонга берилаётган ёрдамнинг таъсир кучини ошириш мақсадида иш қилинса ва у бундай жавобга лойиқ кўрилса...

Лекин 20 000 000 сўм жуда ҳам кам. Йўл кира ва меҳмонхона ҳаражати футболчининг ҳамрохини ўзига ҳам етмаслиги мумкин. Шунинг учун сайтимиз номидан футболчининг соғлиғи йўлида ҳайрия қилишингизни илтимос қилиб қоламиз. Нақд пул билан қатнашмоқчи бўлганлар эса, сайтимиз ходимларига мурожат қилишлари мумкин. Томчи-томчи бўлиб кўл бўлур!
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак
Бабаян “Обод”ни олса нима бўлади, деб кўп савол беришди. Мен зўр...  92
Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович! Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович...  79
Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий...  110
Футзал. "Олмалиқ" Осиё чемпионатини йирик мағлубият билан бошлади Футзал. "Олмалиқ" Осиё чемпионатини йирик мағлубият билан бошлади
"Олмалиқ" футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё...  63
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: