"Андижон"нинг "инқирози"га кубок барҳам бериши мумкин. Суперлигада уларни қандай синовлар кутиб турибди?

Iskandarov Abdulaziz
26 авг 2024, 22:59
Мавсумни кўтаринки руҳда бошлаган ва дастлабки қисмини муносиб ўтказган "Андижон"нинг иккинчи даврадаги натижалари пастга қараб кетмоқда.

Сўнгги 4 та ўйинда кетма-кет мағлубиятга учраган "бургутлар" учун олдинда Ўзбекистон кубоги ярим финали ва Суперлигада жиддий учрашувлар кутиб турибди. Аввалги натижаларни эслаб ўтамиз. 

14-тур. "Андижон" - ОКМК 2:3

15-тур. "Бунёдкор" - "Андижон" 2:0

16-тур. "Андижон" - "Сурхон" 2:3

17-тур. "Насаф" - "Андижон" 3:0

Демак жамоанинг тақвими қуйидагича кўриниш олган. 30 август куни Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасида "Сурхон" "Бобур Арена"да меҳмон бўлади. Шу билан Александр Хомяков шогирдлари танаффусга йўл олишади ва 14 сентябрь куни яна ўз майдонида энди "Локомотив"га қарши тўп тепади. 19 сентябрь санасида Жиззахда "Сўғдиёна" имтихони ва 24 сентябрь куни "Нефтчи"га қарши водий дербиси кутмоқда. 


"Андижон" августни қандай натижа билан якунлайди?

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia