"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди

Оқил Абдубарноев
30 июл 2024, 23:28
“Андижон” жамоаси яна бир футболчи билан хайрлашди.

2,5 йил мобайнида "Андижон" шарафини муносиб ҳимоя қилган тажрибали ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов билан ўзаро келишган ҳолда шартнома бекор қилинди ва дўстона равишда хайрлашишди.

Эркинов “Андижон”га 2022 йил қўшилган бўлиб, “бургутлар”нинг Про лигадан Суперлигага қайтишида ўз ҳиссасини қўша олди.  38 ёшли футболчи “Андижон” либосида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди. 

Водий клубини унинг ўрнига "Динамо"да ўйнаган Дамир Темировни ижарага олди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia