

Кеча "Андижон"нинг молиявий ҳолати оғир аҳволда экани ҳақида хабар бергандик. Championat.asia сайти маълумотига кўра, клубнинг мураббийлар штаби ва легионер футболчилардан бир неча ойлик қарзи бор. Бундан ташқари Про лига доирасидаги Урганчга сафар учун тахминан 28 соат вақт сарфланган ва йўлда овқатланиш билан муаммо бўлгани ҳақида маълумот келди.
"Андижон"нинг ҳозирги кунда "Қайрат"да ўйнаётган Жасур Жалолиддиновдан ҳам маълум миқдорда қарзи борлигидан хабарингиз бор. Ўтган мавсум "Андижон" мураббийлар штабида фаолият олиб борган Дониёр Усмонов эса ҳали-ҳамон ўз пулларини ололмай келмоқда.



