"Андижон" йўқотишлар билан Қаршига етиб борди

Narzulla Saydullayev
23 сен 2016, 14:51
Олий лиганинг 23-турида "Андижон" клуби Муборакда "Машъал" меҳмони бўлади.

«Андижон» ФК делегацияси бугун тонг саҳарда Тошкент поезд вокзалидан «Afrosiyob» тез юрар поездида Тошкент - Қарши йўналиши бўйича Қарши шаҳрига етиб келди. Жамоамиз аъзолари Қарши шаҳридаги «Sarbon» меҳмонхонасига келиб жойлашди.

Эслатиб ўтамиз бугун ёшлар жамоамиз Муборак шаҳрида «Машъал» ўринбосарларига қарши баҳс олиб боради. Учрашув соат 16:30да бошланади.  Тушликдан сўнг ёшлар жамоамиз Қаршидан Муборак томон йўлга чиқади. Бугун ёшлар жамоамиз таркибида ҳимоячи Шохруҳ Эргашев майдонга туша олмайди. Боиси унинг сариқ карточкалари сони 4тага етди.

Афсуски «Андижон» асосий таркибида ҳам ўзига яраша жиддий йўқотишлар мавжуд. Бу ҳақда кейинроқ маълум қиламиз...

"Андижон" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›