

Бугундан машғулотлар яна икки маҳалга кўчди. Бугун таркибга ярим ҳимоячи Расул Раҳмонов қўшилди. Бу футболчи декабрдаги биринчи йиғинда иштирок этмаганди. Шунингдек эртага "Андижон" сафига икки нафар янги ўйинчини қўшилиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Андижондаги йиғин 17 январга қадар давом этади. Шундан кейин жамоамиз тайёргарликни Тошкентда давом эттиради.
"Андижон" жамоаси матбуот хизмати.



