"Андижон Ҳоким кубоги-2018". Финалчилар маълум

Narzulla Saydullayev
28 фев 2018, 20:18
Бугун 28 февраль куни Андижон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Ҳоким Кубоги-2018” турнирининг ярим финал баҳслари ўтказилди.

Шўрбулоқ даҳасидаги сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтган баҳсларда қуйидаги натижалар қайд этилди.

Ярим финал
“Андижон” - “ВБЎФМ” 2:0
“УзТонгХонгКо” - “Ифтихор”1:2

Шундай қилиб, “Ҳоким Кубоги-2018” турнирининг финал баҳсида вилоятнинг бош жамоаси “Андижон” ҳамда қўшни Фарғона вилоятининг “Ифтихор” жамоалари бош соврин учун қураш олиб боришади.

Финал (Шўрбулоқ) 1 март
11:00 “Андижон” - “Ифтихор”

Барча футбол мухлисларини ушбу қизиқарли ўтиши кутилаётган баҳсга таклиф этамиз.

Андижон вилоят футбол федерацияси матбуот хизмати.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia