

Ҳозирда Чемпионлар Лигасининг амалдаги чемпиони бўлган Мадриднинг "Реал" клуби 2024/25 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортмоқчи эмас. Бу қарор Мадрид клуби матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Аввалроқ "қаймоқранглилар" бош мураббийи Карло Анчелотти молиявий аҳвол яхшиланмаса, клуб турнирда иштирок этмаслигини маълум қилганди.
2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати АҚШда янгиланган форматда – 32 та жамоа иштирокида ўтказилади.


