Анчелотти: "Яхши ҳимояландик"

Mirjalol Normatov
24 июл 2022, 13:50
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ўртоқлик ўйинида "Барселона"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

Учрашув Лас-Вегасдаги "Эллижиант" стадионида бўлиб ўтди ва ундаги ягона голни Рафинья киритди.

"Ҳимоянинг сўнгги қисмида яхши ҳаракат қилдик, бироқ сифат етишмади. 

Бензема? Карим - дунёнинг энг яхши футболчиси. У йўқлигида албатта, бизга нимадир етишмаётгандек бўлади", - деди Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати 12 август куни старт олади. "Кўк-анорранглиоар" 13 августда "Райо Вальекано"га қарши ўйнаса, Мадрид клуби сафарда "Альмерия"ни енгишга ҳаракат қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca