

24 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум "Реал" сафида 8 та ўйинда 3 та гол урди ва 2 та голга пас узатди.
"Мени энг ҳайратга солган нарса унинг жуда кам гол ургани эди. Ўтган мавсумда у фақат битта гол урганди. Мен Федега унинг оёғи тош эканлигини айтдим. Бу ақл бовар қилмайдиган зарба йўналтириш имконини беради. "Лейпциг"га қарши баҳсда у чап оёқда тўп киритди.
Агар у бир мавсумда камида ўнта гол урмаса, мураббийлик йиртиб ташлашимни айтгандим.
Уни ўз позицияси бўйича дунёнинг энг яхшиси деб аташга ҳали эрта – бироз кутиш керак", – деди Анчелотти.



