Анчелотти “Реал”даги ўйинлар сони бўйича кучли бешликка кирди

Eldor Akmurzayev
19 сен 2022, 08:50
Испания чемпионати 6-турида “Реал” дербида “Атлетико”ни 2:1 ҳисобида таслим этди.

Карло Анчелотти “қаймоқранглилар” бошқарувидаги 184-ўйинини ўтказди ва бу борада клубда 5-ўринга кўтарилди. У Луис Моловнини (183) қувиб ўтди.

Мазкур натижа бўйича мадридликларнинг мутлақ рекордчиси Мигель Муньос ҳисобланади – 605 та учрашув. Ундан кейинги ўринларда эса Зинедин Зидан (263), Висенте Дель Боске (246) ҳамда Лео Бенхаккер (197) жой олган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Cope