Анчелотти Искони "Реал"да олиб қолмоқчи

Aslanov Jasurbek
17 авг 2021
Иско "Реал Мадрид"да қолиши мумкин.

La Gazzeta dello Sport нашрининг хабар беришича, "Реал" устози Карло Анчелотти Искони жамоада олиб қолиш ниятида. Ўйинчи мавсум олди тайёргарлик жараёнида ўзини яхши томондан кўрсатган. Исконинг шартномаси якунланишига яна бир йил бор. Аввалроқ, "Реал Мадрид" 29 ёшли ўйинчини юқори маоши сабаб сотиб юбормоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Иско ўтган мавсумда Ла Лига доирасида 25 та ўйин ўтказганди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: La Gazzetta dello Sport