
Мен барча мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Октябрь ойи биз учун энг қийин ой бўлди. "Барселона" ва "Севилья"га қарши ўйинларда биз ўйлаган натижаларга эриша олмадик.
Биз бу мавсумда жуда кўплаб ўйинлар ўтказдик. Айниқса январь ойи тақвими жуда зич келди. Жамоамиз ҳамма танқидларга муносиб жавоб бера олди. Бу мавсум биз учун жуда қийин ва оғир кечди.
Бир журналист жамоа футболчилари ўзлари ҳам барча вазифаларни уддалай олишади деб айтганди. Бу катта танқид эмасди. Лекин бу сўзлар менга ёқмади.