

"Реал Мадрид" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши борасидаги саволларга яна бир марта жавоб берди.
"Мен "Реал Мадрид"да ўзимни жуда қулай ҳис қилмоқдаман. Келажакда нима содир бўлиши керак бўлса, ўша нарса юз беради. Ҳеч қаерга шошмаяпман, бу ерда жуда бахтлиман", -дейди Карло Анчелотти.


