

ЛаЛига доирасида "Вильярреал"га қарши ўйинда уэльслик футболчи август ойидан буён илк марта жамоа таркибида майдонга тушди.
"Билмадим. Бироз кутиш керак. Яқин кунлар ичида нималар рўй беришига қараймиз. Умид қиламанки, жароҳатланганларнинг барчаси сафга қайтади.
Бэйлга имконият берилди ва у ўзини кўрсата олди. У ўзидан талаб қилинганидек доимий равишда ҳужумларимизни кескинлаштириб турди", - деди Анчелотти.



