Анчелотти: "Балотелли "Милан"да қолиши керак. Пойгалар отларда ютилади, эшакларда эмас"

Tolibjon Qosimov
29 ноя 2013, 14:26
Узоқ вақт давомида "Милан"да ишлаган "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Россонерилар" раҳбарияти Марио Балотеллини сотмаслиги керак деб ҳисоблашини таъкидлади.
"Балотеллини сўзсиз "Милан"да олиб қолиш шарт. Чунки у характери жиҳатдан буюк чемпиондир. Ғалабаларга фақат шундай футболчилар билан эришилади. Пойгаларда эшакдаги қатнашчилармас, отлар билан борганлар зафар қучишади", дея мутахассис сўзларидан италян матбуоти иқтибос келтирмоқда.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com