Анчелоти Азар ва Мендининг ўйинларига баҳо берди

Mirjalol Normatov
14 май 2023, 14:14
"Реал" бош ураббийи Карло Анчелотти вингер Эден Азар ҳамда ҳимоячи Ферлан Мендининг "Хетафе"га қарши ўйинига баҳо берди.

"Уларнинг иккисида ҳам спортча  тайёргарлик етарли даражада эмасди. Шу сабабли Мендининг 45 дақиқа ўйнашини режалаштиргандим. У ўзини яхши ҳис қилди ва кўпроқ ўйнашни истади. Бироқ уни майдондан олишни истадим. Азарда ҳам шундай ҳолат. 60 дақиқа - бундай футболчи учун кам, аммо ҳозирги ҳолатида етарли бўлди. У жамоанинг ўйинига катта таъсир қила олди", - деди Анчелотти.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›