Америка холдинги "Лидс"ни харид қилмоқчи

Alisher
6 дек 2021, 18:47
Американинг 49ers Enterprises холдинги "Лидс"ни харид қилмоқчи.

Бу борада музокаралар ҳам ўтказилди. Эҳтимолий битим 475 млн фунтга баҳоланмоқда.

Ҳозирда "Лидс" назорат пакети Андреа Радриццанига тегишли, у клубни 2017 йилда 45 млн фунт эвазига харид қилган. Италиялик 2018 йилда клубнинг 10% акциясини 49ers Enterprises'га сотди.

Ҳозирда америкаликларнинг улуши 44%ни ташкил этади. Улар шунингдек МФЛнинг "Сан-Франциско" клубига эгалик қилишади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Athletic