Америка Кубоги-2015. Қуръа учун саватчалар маълум бўлди

Narzulla Saydullayev
11 ноя 2014, 10:28
Кейинги йил Чилида бўлиб ўтадиган Америка Кубоги учун ташланадиган қуръа саватчалари маълум бўлди.
Қуръа ташлаш жараёни 24 ноябрда бўлиб ўтади.


Биринчи саватча: Чили, Бразилия, Аргентина.

Иккинчи саватча: Колумбия, Уругвай, Мексика.

Учинчи саватча: Эквадор, Перу, Парагвай.

Тўртинчи саватча: Венесуэла, Боливия, Ямайка.

Америка Кубоги регламентига кўра ¼ финалга гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоа ва энг яхши кўрсаткичга эга бўлган учични ўринни олган икки жамоа чиқади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа 2015 йилнинг 11 июнидан 4 июлига қадар бўлиб ўтади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›