Алвес "Камп Ноу" майсасидан ниманинг ҳиди келишини айтди

Aslanov Jasurbek
17 ноя 2021, 20:58
Дани Алвес чоршанба куни "Барселона" футболчиси сифатида таништирилди.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли бразилиялик ҳимоячи клуб билан мавсум якунига қадар шартнома имзолади. Ҳозирча Алвес фақат машғулот ўтказади ва у футболчиларни рўйхатга олиш даври очиб бериладиган 1 январдан бошлаб майдонга тушиши мумкин.

"Камп Ноу"даги тақдимот пайтида Дани Алвес майсазорнинг бир қисмини юлиб, уни ҳидлашга қарор қилади.

"Бу "Камп Ноу"нинг ҳиди! Ундан унвонлар ва совринларнинг ҳиди келади", - дея ҳазиллашди Алвес.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: instagram.com/fcbarcelona