Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"

Sherzod Nurmatov
20 окт 2025
"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппега бутунлай боғлиқлигига ишонмайди.

Ла Лиганинг 9-туридан ўрин олган "Хетафе"га қарши ўйинда (1:0) Мбаппе "Реал"нинг ягона голига муаллифлик қилди.

"Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Бундай демаган бўлардим. Бироқ биз унинг ишидан жуда хурсандмиз. У ўз олдига мақсад қўяди ва ўйинда шуни кўрсатади. Гарчи бошқалар ҳам унга ёрдам бераётган бўлса-да. Голлар очко олиб келади, аммо бу ҳаммаси эмас", – деди испаниялик мураббий матбуот анжуманида.

Мбаппе 2025/26 йилги мавсум мадридликлар либосида Испания чемпионатида 10 та гол урди ва тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Madrid Universal