

«Ҳисобда олдинга чиқиб олгач «Наполи»га ташаббусни бериб қўйдик. Тўпни назорат қилишда оқсадик.
Олдинда бизни 4та уй ва 4та сафардаги ўйинлар кутмоқда. Уларни сифатли ўтказиш керак. Ҳа, энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик, аммо уйга натижа билан қайтаяпмиз.
Игуаин биринчи бўлимда жуда яхши ўйнади. У «Наполи»дан миннатдор, аммо «Наполи» ҳам шундай қилиши керак», – дейди Аллегри.




