

“Тьягонинг сон мушакларида муаммолар бор. У маълум даражада ноқулайликни ҳис қилмоқда.
Ҳозир эса унинг ҳолати яхши, аммо у формада эмас. У “Норвич” ва “Вест Хэм”га қарши ўйинларни ўтказиб юбориши кутилмоқда. Ўйлайманки, Алкантара Чемпионлар Лигаси доирасида “Интер”га қарши жавоб баҳсига қадар қайтади”, дейди Клопп.



