Алиссон АПЛ тарихига кирди

27 апр 2019, 08:51
Бразилиялик посбон кеча яна ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Алиссон жорий мавсум АПЛда 20 та ўйиндан ўз дарвозасидан гол олиб чиқмади. Шу тариқа Алиссон бундай натижага эришган АПЛ тарихидаги бешинчи дарвозабон бўлди. Ундан олдин Петр Чех — 24 та, Эдвин ван дер Сар — 21 та, Петер Шмейхель — 20 та, Пеп Рейна — 20 та ўйинда ўз дарвозасини сақлаб қолишга эришганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta