

Бугунги машғулотлар "Жар" стадионида олиб борилди. Илк бор терма жамоага чақирилган Алибек Давронов бу борада фикрлари билан ўртоқлашди.
"Терма жамоа йиғинига чақирилганимни эшитиб хурсанд бўлдим. Мамлакат бош жамоасида ўйнаш катта шараф. Бу ерда бегона футболчилар йўқ. Умар Эшмуродов ва бошқалар билан "Насаф"да бирга тўп тепамиз. Майдонда учрашганмиз. Ҳаммаси яхши.
Қозоғистон кучли рақиб эди. Россияни ҳам шундай деган бўлардим. Насиб қилса олдиндаги баҳсда ғалаба қозонамиз",- дейди Алибек Давронов.



