Алейкс Видаль: "Қачон майдонга чиқишимни билмайман, ҳаммаси Луис Энрике қўлида"

Aslanov Jasurbek
5 янв 2016, 13:14
"Барселона" ярим ҳимоячиси Алейкс Видаль майдонга чиқишга сабри чидамаяпти.

"6 январь ҳақида ўйламаяпман, чунки "Барселона"даги дебютим қачон бўлишини билмайман. Буни жамоамиз бош мураббийи Луис Энрике ҳал қилади ва у ким яхши формада эканлигини билади" - дейди Видаль.

2015 йилнинг ёзида "Барселона" сафини тўлдирган Арда Туран ва Видаль ФИФА таъқиқи туфайли 2016 йил январигача майдонга туша олмас эди.

"Барселона" 6 январь куни Испания Кубогининг 1/8 финали доирасида "Эспаньол" билан ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca