Алессандро Флоренци: "Ҳафта ўртасида уйда ўтириш яхшимас"

Tolibjon Qosimov
30 сен 2013
"Рома" ярим ҳимоячиси Алессандро Флоренци "Болонья" устидан қозонилган 5:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтиб, жамоа яна еврокубокларга қайтиши кераклигини таъкидлади.
"Рома"нинг мақсади - еврокубокларга қайтиш. Ҳафта ўртасида уйда зтиришнинг ёқимли жойи йўқ".

"Жамоада яхши футболчилар кўп ва шунинг ҳисобига ўйнаш яанада осонроқ. Бугун ҳам биз бугун ҳисобни тез очдик ва ўйин давомида тизгинни ўзимизда ушлаб турдик. Ҳисобдаги катта фарққа қарамай, иккинчи бўлимда ҳам яхши ўйин кўрсатишда давом этдик", деди Флоренци.

Tolibjon QosimovMuallif
Manba: sports.ru