Алексис Санчес Чилида иккита футбол майдонини сотиб олди
Narzulla Saydullayev
31 мар 2016, 08:30
«Арсенал» ва Чили ҳужумчиси Алексис Санчес ўзи туғилган Токопилье шаҳрида иккита сунъий футбол майдонини сотиб олди.
- Одамлар наркотиклар ва алкоголга берилиб нотўғри йўлни танлашади. Ёш болалар футбол билан шуғулланишлари учун иккита майдонни харид қилдим. Ўзим ёшлигимда бундай майдонларни фақат орзу қилардим, - дейди Санчес.