Алексис Санчес бошқа клубга ўтиш учун маошининг камайишига ҳам рози

Aslanov Jasurbek
13 мар 2019, 23:59
Чилилик футболчи Алексис Санчес ёзги трансферлар ойнасида “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши кутилмоқда.

Ҳужумчи бошқа клубга ўтиш учун маошининг қисқартирилишига ҳам қарши эмас. 

“Қизил иблислар” устози Оле Гуннар Сульшер ҳам 30 ёшли футболчининг жамоадан кетишига розилик билдирмоқда. Маълумот ўрнида, Санчез ҳозирда жамоада ҳафтасига барча бонусларни ҳисобга олганда 582 минг евро маош олади.

Олдинроқ, Алексис Санчесга унинг собиқ жамоаси “Барселона” томонидан қизиқиш бўлаётганлиги айтилганди. Бироқ, кейинчалик бу хабарлар ўз исботини топмади.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи 2018 йилнинг январида “Арсенал”дан МЮга кўчиб ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Star