UZ

Сўнгги янгиликлар

15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  1 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  3 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  15 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8

Алексей Евстафеев: «Бизга кучли ҳаяжон халал берди» Янгиликлар

Алексей Евстафеев: «Бизга кучли ҳаяжон халал берди»

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев Туркманистонга қарши саралашнинг илк ўйинида шогирдлари ҳаяжондан қутила олмаганликларини таъкидлади.
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 6 октябрь куни Осиё чемпионати-2014 саралашидаги илк учрашувини ўтказди. Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги «Ал-Араби» стадионида бўлиб ўтган Туркманистон ёшлар терма жамоасига қарши 2-тур учрашувида Евстафеев шогирлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдаги ягона гол 77-дақиқада ҳужумчи Андрей Сидоров ҳисобига ёзилди.

«Ўйинимиз ҳақида тўхталадиган бўлсам, футболчиларимиз бутун ўйин давомида кучли ҳаяжон остида тўп суришди, улар ўйин давомида ушбу ҳаяжондан қутула олишмади. Айнан шу нарса бугун тўлақонли ўйин кўрсатишимизга халал берди», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Туркманистонлик футболчилар ўйин давомида нисбатан қўпол ўйин кўрсатишди. Уларнинг ҳаракатларидан баъзи ҳолатларда ўзбекистонлик футболчилар жиддий жабр ҳам кўришди. Учрашув якунланиши арафасида эса навбатдаги қоидабузарлик учун Туркманистон ёшлари майдонда бир киши кам бўлиб қолди.

«Бундан ташқари, ўйин давомида икки нафар ҳимоячимизни мажбуран алмаштиришимизга тўғри келди. Ушбу ҳолат ҳам Туркманистонга қарши ўйинда жамоамизнинг ўз ўйинини кўрсатишига қайсидир маънода йўл қўймади», - деди Алексей Евстафеев.

Учрашув давомида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ташаббусни ўз қўлида сақлаб турди, кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирди. Бироқ Миржамол Қосимов, Азизбек Мамазоитов, Бобур Давлатов ва бошқаларга омад кулиб боқмаган бўлса, ҳужумчилар – Элдор Шомуродов ва Аслиддин Абдиев кўплаб қулай вазиятлардан фойдалана олишмади.

«Мен Туркманистон ёшлар терма жамоасининг хатолари ҳақида тўхталмаган бўлардим. Биз ўйин давомида гол уриш учун кўплаб қулай вазиятларни юзага келтирдик, бироқ улардан фойдалана олмадик – мана бу бизнинг хатоимиз бўлди», - ўзбекистонликлар устози.

«Туркманистон ёшлар терма жамоаси менга чарчагандек эмас, аксинча, Қатардаги шароит, об-ҳаво ва майдонга бизга нисбатан яхшироқ ва кўпроқ мослашгандек кўринди. Биз энди биринчи ўйинни ўтказдик, туркманлар эса бунгача бир марта ўйнаб, ғалаба қозониб бўлишганди. Умуман, биринчи турда Ўзбекистоннинг дам олгани, қайсидир маънода, фойдамизга ишлади. Биз рақибларимизнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида тасаввурга эга бўлдик ва шундан келиб чиқиб ўз ўйинимизни ташкил этдик», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралаш босқичидаги навбатдаги ўйинни 8 октябрь, сешанба куни Ҳиндистон ёшларига қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:30да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика