UZ

Сўнгги янгиликлар

09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  0 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  0 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  2 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  3 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  1 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  6 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  16 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  1 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0

Александру Оника: Кумуш медали бизни қониқтирмади Янгиликлар

Александру Оника: Кумуш медали бизни қониқтирмади

Тошкентнинг «Локомотив» клуби ниҳоясига етган 22-чемпионатда кумуш медал совриндори бўлди.

Аммо темирйўлчилар бу йил фақат чемпионликни ўз олдига мақсад қилиб қўйишганди. Жамоа мавсумни ёмон ўтказгани йўқ. Лекин Ҳаким Фузайлов шогирдлари якунда “Бунёдкор”дан бир очкога ортда қолиб кетишди. Шунга қарамай, “Локомотив” ўсишда давом этяпти десак бўлади. Чунки темирйўлчилар ўтган йили 3-ўринни олишганди. Бу мавсумда эса жамоа бир поғона юқорига кўтарилди. Иккинчи даврада “Локомотив” сафига қўшилган молдавиялик футболчи Александру Оника чемпионатимизда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Мавсум якунлангач молдавиялик легионер билан суҳбатлашдик.

- Александру, юртимизда мавсум ниҳоясига етди. “Локомотив” билан қайд этган натижангиздан кўнглингиз тўлдими?

- Йўқ, кумуш медаллари бизни қониқтирмади. Чунки чемпион бўлишни хоҳлагандик. Аммо “Бунёдкор”дан бир очкога ортда қолиб кетганимиз алам қиляпти. Агар иккинчи даврада мағлубиятга учраган учта учрашувдан биттасини ютганимизда 1-ўрин бизники бўларди. Афсуски, чемпионликни “Бунёдкор”га “совға” қилиб юбордик.

- Шунга қарамай, чемпион бўлиш учун охиригача ҳаракат қилдинглар. Тўғрими?

- Ҳа, биз ҳамиша майдонга ғалаба қозониш учун тушамиз. Майдонда ҳам охиригача кураш олиб борамиз. Бу йил бизда чемпионлик иштиёқи баланд эди. Ҳамма ўйинларда буни кўрсатишга ҳаракат қилдик.

- Сўнгги турда “Бунёдкор”ни Жиззахда очко йўқотишини кутганмидингиз ёки бўлди улар чемпион деб ўйлаганмидингиз?

- “Бунёдкор”ни охирги ўйинда очко йўқотишига умид қилгандик. Боз устига ундан аввалги турда улар Қаршида мағлубиятга учрашганди. Руҳий тушкунлик Жиззахда ҳам жамоага таъсир қилишини ўйлагандик. “Бунёдкор” ҳеч бўлмаганда дуранг ўйнаб биз чемпион бўлишимизга ишонгандим. Бироқ ўйлаганларимиз амалга ошмади. Умид қиламизки, келаси йили албатта 1-ўринни қўлга киритамиз.

- “Локомотив”га чемпион бўлиши учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Бунга айнан нима ҳалақит берганини аниқ айтишим қийин. Кўпроқ омад етишмади дейишим мумкин. Чунки ютишимиз керак бўлган айрим учрашувларда имкониятни бой бериб қўйдик. Қолаверса, Навоий ва Самарқандда мағлубиятга учрашимиз бизга қимматга тушганди. Ана шу ўйинларда қўшимча дақиқаларда дарвозамиздан тўп ўтказиб юборгандик. Агар омад биз тарафда бўлганда 90+5-дақиқада дарвозамиздан тўп олиб чиқмасдик. Шунга қарамай, жамоамизда ўсиш бор дея оламан. Ўтган йили “Локомотив” 3-ўринни олганди. Бу мавсумда эса кумуш медали соҳиби бўлдик. Насиб қилса, келаси йили чемпионликни нишонлаймиз.

- Ўзбекистондаги дебют мавсумингизда совриндор бўлдингиз. Шу боис “Локо”даги фаолиятим яхши ўтди деб ҳисоблайсизми?

- Ҳа, юртингиздаги дебют мавсумим ёмон ўтгани йўқ баҳолашим мумкин. Биринчи йилдаёқ кумуш медални қўлга киритиш яхши албатта. Агар чемпион бўлганимизда янада яхши бўларди.

- Юртимизда ярим йил тўп сурдингиз. Чемпионатимиз сизга маъқул келдими?

- Чемпионатингиз савияси чакки эмас. Қолаверса, бу ерда яхши савиядаги футболчилар ҳам бор. Умуман олганда, Ўзбекистон чемпионати савияси кўтарилишда.

- Қайси учрашув сиз учун энг яхшиси бўлди?

- Ўйинимга ўзим баҳо бера олмайман. Буни мухлислар айтишса яхши бўларди. Яхши ўйинларим ҳам ёмони ҳам бўлди. Ҳар бир футболчида шундай бўлиши табиий ҳол. Умумий олаб айтганда, фаолиятим қониқарли ўтди дейишим мумкин.

- Темирйўлчилар сафига ёзда қўшилганингизда мавсум охиригача шартнома тузгандингиз. Келаси йили ҳам шу жамоада ўйнамоқчимисиз?

- Ушбу ҳафтада клуб мутасаддилари билан гаплашиб кейинги тақдиримни ҳал қиламан. Агар раҳбарият қолишимни хоҳлашса, фаолиятимни “Локо”да давом эттираман. Барча масала тез кунларда ҳал бўлади. Ўзимга қолса жамоада қолиб Ўзбекистонда яна тўп суриш ниятим бор. Бу ерга анча ўрганиб қолдим. Тўғри бошида мослашишга бироз қийналдим. Ҳозир эса ҳаммаси жойида. Қолаверса, юртингизда ўйнаш менга ёқяпти.

- Нима деб ўйлайсиз, раҳбарият Ҳаким Фузайловнинг ишидан қониқиш ҳосил қилдими?

- Бу ҳақда бир нима дея олмайман. Менинг назаримда мураббийлар ёмон ишлашгани йўқ. Янги мавсумда қандай ўзгаришлар қилиниши эса раҳбариятга боғлиқ.

- Илгари кўплаб клубларда тўп сургансиз. “Локомотив”ни ана шу жамоалар билан солиштира оласизми?

- Молдавияда “Шериф” ва “Дачия” клублари шарафини ҳимоя қилганман. “Шериф” Молдавиянинг энг яхши жамоаси саналади. “Дачия” эса “Локомотив” билан тенглаша олмайди. Украина олий лигасидаги жамоаларнинг савияси қандай эканлигини ҳамма яхши билади. У ерда чемпионат савияси юқори. Ўзбекистонда эса чемпионлик учун кураша оладиган 3-4та жамоалар бор холос. Қолган клублар эса бир хил савияда.

- “Локомотив”даги шароитларни “Шериф” билан таққослаганда нима дейсиз?

- “Шериф” нафақат Молдавияда, балки Европада ҳам яхши шароитларга эга бўлган клубдир. Бу жамоанинг базаси ва стадиони ҳам аъло даражада. “Локомотив”да ҳам ҳаммаси яхши. Жамоага яхши база қурилган, стадиони ҳам ёмон эмас. “Локо”да ҳамма шароитлар энди-энди яхши йўлга қўйилмоқда. Бир сўз билан айтганда, “Локомотив”нинг келажаги порлоқ.

- Балки ватанингизда сизни ўз сафида кўрмоқчи бўлган жамоалар бордир. Таклифлар бўлмаяптими?

- Тўғриси, Молдавияга қайтиш ниятим йўқ. Юртимдан ташқарида тўп суришни хоҳлайман ва бу борада “Локомотив” яхши вариант. Лекин албатта қачондир барибир Молдавияга қайтаман.

Бобурбек ТУРСУНОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика