Александр Хомяков: "Бутун ўйин давомида устунлик қилиб мағлуб бўлдик"

Narzulla Saydullayev
23 апр 2016, 22:37
"Машъал" - "Нефтчи" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.

"Афсуски футболда шундай бўлиб туради. Бутун ўйин давомида рақибдан устунлик қилдик, бироқ иккита вазиятдан гол ўтказиб юбориб мағлуб бўлдик. Ўша вазиятлардан бошқа имкониятларни эслай олмайман. Йигитларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Жамоавий ўйинимиз яхшиланиб бормоқда. Шунчки ўз кучимизга бўлган ишонч етишмаяпти. Шу боис ишончсизлик пайдо бўлмоқда. Энди йўқотилган очколар ўрнини сафардаги ўйинлар орқали тўлдиришга уринамиз", - дейди Хомяков.

"Машъал" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›