UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50"Челси"да тахт учун кураш бошланди  0 10:17"Ман Сити" Де Брюйненинг ўрнига номзод топиб қўйди  0 09:43Осимхен "Галатасарой" сафига ўтганидан кейин илк бор фикр билдирди  3 09:05"Реал"нинг яна бир футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:28Руни қайси клубда ўйнаш армон бўлиб қолганини маълум қилди  0 07:56"Ливерпуль" афсонаси вафот этди  2 07:27Бугун тарихда илк бор "Ҳумо арена"да футзал учрашуви бўлиб ўтади  4 07:05Миллатлар лигаси. Германия - Венгрия, Немислар йирик ғалаба билан бошлашди, Мусиалада 1+3  0 06:53Миллатлар лигаси. Ирландия - Англия, Райс ва Грилиш собиқ терма жамоаларига гол уришди  0 01:46Миллатлар лигаси. Германия, Греция ва Нидерландиядан йирик ғалаба, Украина эса кутилмаганда Албанияга мағлуб бўлди  0 01:23"Реал" жамоадаги захира ўйинчисининг ҳаракатларидан ҳайратда  5 00:55Эмерик Лапорт шу ёзда унга "Реал" қизиққани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  0 00:22"Реал" Киммихни "Барселона"дан илиб кетмоқчи?  7 23:26"Ливерпуль" бир йилдан сўнг текинга "Байер"нинг асосий ўйинчиларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 23:00Миллатлар лигаси. Англия Ирландиядан устун келди, Грузия, Молдова ва Арманистондан ишончли ғалаба  4

Александр Хомяков 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин: "Натижа адолатли бўлди" Янгиликлар

Александр Хомяков 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин: "Натижа адолатли бўлди"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинни кўрдингиз, тезкор гол ўтказиб юбордик. Кейинроқ иккинчи гол ва шундан сўнг ўйин тақдири ҳал бўлди. Ҳисоб адолатли бўлди, биз бугун "Насаф"га қаршилик кўрсата олмадик.

- "Андижон" Суперлига биринчи даврасини яхши ўтказганди. Иккинчи даврада кетма-кет мағлубиятлар. Хатто дуранг ҳам йўқ. Сизнингча, бунинг сабаби нимада?

- Сабабларни таҳлил қилсак, жуда кўп. Йўқотишлар, руҳият билан боғлиқ муаммолар. Ишончни йўқотиб қўйдик. Ҳаракат қилаяпмиз, лекин натижа бермаса, ишонч йўқолиб қолаяпти. Давомли муаммолар гирдобига кириб қолдик.

- Бугун жамоангиз мавсумдаги энг ёмон ўйинларидан бирини ўтказди. Тайёргарлик яхши бўлмаганмиди?

- Йўқ, қандай жамоа майдонга келаётганимизни билардик. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Бироқ, мезбонлар тезкорлик билан биринчи голни уришди ва бу бизнинг режаларимизга таъсир кўрсатди. Иккинчи голни ҳам ўтказиб юборганимиздан сўнг жамоада ишонч йўқолиб қолди, иштиёқ пасайиб кетди. Шунинг учун ҳам айтаяпман, ўйин сценарийсига қарасак, ҳисоб адолатли бўлди.

- "Андижон" айни дамда кризисда эканини аввал ҳам айтгансиз. Буни бартараф этиш учун вақт керак. Шу вақт оралиғида жамоа аутсайдерлар чизиғига тушиб қолишидан чўчимайсизми?

- Баъзан бундай муаммолар битта ғалаба ортидан ҳал бўлади. Биз бугун ҳам ютқазгани келмагандик, натижа учун ҳаракат қилдик. Олдимизда Ўзбекистон кубоги доирасида масъулиятли ўйин бор. Балки шу учрашувда ижобий натижа қайд этсак, жамоа руҳияти кўтарилади, ишонч пайдо бўлади.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

+3   
26 авг 00:26:55
Ravshan Mamatov
Xomyakov mard bòlib maģlubiyatini tan olyapti. Boshqa murabbiylarga òxshab aybni maydondan, xakamdan yoki boshqa joydan qidirmayapti.
+2   
26 авг 00:36:39
Jasurbek Isroilov
Начафни хакли галаба блан табриклеман озинга кайт энди Андижоним хамаси олдинда
+2   
26 авг 00:29:13
Lochin Ziyadullayev
энди Андижонга мухлислик киламан Насаф билан уйини утди Андижон узинга кайт
+2   
26 авг 00:28:09
Ravshan Mamatov
Andijonni keyingi oyinlariga omad, jamoa tezroq oziga kelib olsin.( Nasaf muxlisi.)
+1   
26 авг 06:27:36
Мирзажон Маматов
Водий жамоаларига ютказиш грипи таркалди шунинг учун хам учталаб гол гол утказиб юборяпти бугун Навбахорни курасиз нечта туп утказаркин
+1   
26 авг 06:26:58
Мирзажон Маматов
Водий жамоаларига ютказиш грипи таркалди шунинг учун хам учталаб гол гол утказиб юборяпти бугун Навбахорни курасиз нечта туп утказаркин
   
26 авг 11:21:35
Joхa 202
Maksim Sarraf degani harakatlari umuman darvozabonga o'xshamaydi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика