

Одатга кўра, ҳар бир турдан кейин энг яхшиларни аниқлаймиз.
Биринчи босқич иккинчи турнинг энг яхши мураббийи - Александр Петров. "Олмалиқ" клуби бу турда ҳаммадан кўп 16 очко жамғарди. Петров шогирдлари 2-турнинг олтита ўйинида рақиблар дарвозасига 47та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан 10 маротаба гол ўтказиб юбордилар. Амалдаги чемпионлар турни кўтаринки кайфиятда ўтказишди.




