Александр Крестинин: "Йигитлар имкони борича ҳаракат қилишмоқда"

Aslanov Jasurbek
11 ноя 2023, 21:01
Сoca Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Бунёдкор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.

Александр Крестинин: "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қийин ўтди, чунки рақиб кучли футболчилардан ташкил топган жамоа ҳисобланади. Ҳужумдаги ўйинимиз бироз ўхшамади. Вазиятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик".

- Бугун жамоа яхши таассурот қолдириб, ҳимояга ётиб олмади ва футбол ўйнашга ҳаракат қилди. Жамоангизга ҳужумларни якунлашда нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Нега бундай бўлганини таҳлил қилиш лозим, мантиқан нотўғри қарорлар қабул қилинди. Ҳаммасини кўриб чиқамиз.

- Жамоадаги футболчилардан кўнглингиз тўляптими?

- Мен кимнидир яхши ёки ёмон дея олмайман. Ҳозир таркибда ким бўлса, улар билан ишлаяпмиз. Йигитлар имкони борича ҳаракат қилишмоқда. Бирор футболчини яхши ёки ёмон ўйнаяпти демайман.

- Суперлиганинг бу мавсумдаги даражаси ҳақида нима дея оласиз?

- Биринчи давра ҳақида ҳеч нарса дея олмайман, чунки сабабини биласиз. Чемпионат даражаси яхши, мавсум жуда қизиқ ўтмоқда.

- "Бунёдкор"нинг иккинчи даврадаги энг яхши ва энг ёмон ўйини қайси баҳслар бўлди?

- Ҳали иккита баҳс бор, балки энг яхшиси ёки энг ёмони ҳали олдиндадир.

- Александр Крестининнинг "Бунёдкор" билан шартномаси мавсум охирида якунига етади. Келаси мавсум ҳам сизни жамоада кўрамизми?

- Билмайман.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia