UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  1 18:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 0:0 (матнли трансляция)  3 18:10Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  8 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   4 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  2 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  43

Александр Ежов: "Про лигада мавсумнинг биринчи голини "Хоразм" урганидан хурсандмиз" Янгиликлар

Александр Ежов: "Про лигада мавсумнинг биринчи голини "Хоразм" урганидан хурсандмиз"

Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Истиқлол" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Александр Ежов ўз фикрларини билдирди.




"Биринчи навбатда Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклайман. Бундан ташқари ғалабага эришган шогирдларимни ҳам табрикламоқичман. Стадионга келган барча мухлисларга раҳмат дейман, улар ҳар бир ўйинда бизни шундай қўллаб туришади. Қийин ўйин бўлди, аммо йигитлар ўзларини қўлга олиб ғалаба қозонишди. Бутун Хоразм аҳлини ғалаба билан табриклайман.

Худога шукурки янги футболчилар жамоага тезда қўшилиб кетишди. Ҳеч қандай муаммо бўлмади.

Бу мавсум ҳар бир ўйинда ўз олдимизга ғалаба қозониш вазифаси қўйилган.

Таркибимизда кўплаб футболчиларнинг жароҳати бор. Сарвар Жуманиязов ўйнмади, Рўзимбой Аҳмедов ва Фарруҳ Ҳайдаров эса кичик жароҳат билан ўйнашди.

Рўзимбой Аҳмедовнинг ҳолати ҳақида маълумотига эга эмасмиз. Шифокорлар кўригидан кейин барчасини ойдинлашади. Қувонарлиси Про лигадаги илк голни айнан Аҳмедов уришга эришди. Бу мавсум янада кўпроқ голлар уришни истаймиз", - дейди Александр Ежов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика