UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   0 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  3 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  0 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  9 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   13 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  7 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  11 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   4 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1

Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз? Янгиликлар

Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?

Бу ҳақда Рио Фердинанд гапириб берди.

МЮ клуби собиқ футболчиси Рио Фердинанд Сер Алекс Фергюсон қай тарзда Криштиану Роналдуни йиғлашга мажбур қилгани ҳақида сўзлаб берди.

"Биз Португалияда бир неча ўйинлар ўтказгандик. Криштиану эса унчалик ҳам яхши ҳаракат қилмаётганда, чунки у ёш эди, унда хоҳиш керагидан ошиб кетганди.

Эсимда, "Бенфика" билан ўйнагандик. Мураббий эса Роналдуга ташланди: "Сен ўзингдан кимни ясаб олдинг? Сен бу ерга келиб олиб, ҳаммага ўзингни супер юлдуз эканингни исботлашга ҳаракат қиляпсанми? Фақат сенинг ҳаёлингда шундай, холос".

Роналду эса бу сўзлардан сўнг кийиниш хонасида узоқ вақт йиғлаб ўтирганди. Мен унга қарата: "Бу мураббийга фарқи йўқ, йигитча. Унга сени кимлигинг барибир", -дедим.

Ҳозир Роналду қандай ўйинчи бўлганига бир қаранг. Бундай ҳолатлар унга керак эди. Фергюсон Роналду билан юмшоқ ва яхши муомалада бўлишни ҳам биларди, аммо баъзи пайтларда юқоридаги каби қаттиқ муносабат ҳам зарур эди. Роналду жамоадан кетаётгандаги даражасига чиқиши учун шу каби ҳолатлар фойда берган, яъни дунёнинг энг зўр ўйинчи даражасига", -дейди Рио Фердинанд.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика