

"Терма жамоа сафига боришни истайман, аммо мураббий қарор қабул қилид ва уни ҳурмат қиламан. Воқеалар бундай ривож олишини кутмаган эдим, аммо 2012 йил "Валенсия"даги ишимдан кейин Европа чемпионатига боришим ҳам кутилмаган хол бўлган.
Мураббий терма жамоага кимни чақириши менга боғлиқ эмас. У мени нега чақирмаганини билмайман. Агар ўз ишимни яхши уддаласам, менда терма жамоа таркибига қайтиш имконияти пайдо бўлади. Айни дамда қайдномага Маркос Алонсо ва Хосе Гайя киритилган, улар ажойиб футболчилар. Менда ҳеч ким билан муаммо йўқ" - дейди Альба.



