Альба жароҳат олди ва "Эл Класико"ни ўтказиб юбориши мумкин

Alisher
5 окт 2020, 18:12
"Барселона" ҳимоячиси Жорди Альба Испания чемпионати 5-тур доирасидаги "Севилья" (1:1)га қарши ўйинда жароҳат олди.

Эндиликда футболчи 25 октябрь куни бўлиб ўтадиган Мадриднинг "Реал" клубига қарши "Эл Класико"ни ўтказиб юбориши мумкин.

Каталония клуби матбуот хизматининг хабарига кўра, испаниялик футболчи тиззасидан жароҳат олди.

"Барселона" Ла Лига 6-тур доирасида "Хетафе" билан ўйнайди. Ўйин 18 октярбда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FCBarcelona_es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›