Альба илк маротаба "Барселона" сафида дубль қилди

Aziz Tukhtamuradov
4 фев 2021
"Барселона" ҳимоячиси Жорди Альда Испания кубоги доирасида "Гранада"га қарши кечган учрашувда (5:3) дублга эришди.

Бу 31 ёшли футболчи учун футболчилик фаолиятидаги иккинчи дубль бўлди. Каталонияликлар сафида эса у илк маротаба бундай натижани қайд этди. 

Бунгача Альда 2013 йили Конфедерациялар кубогида Испания терма жамоаси сафида Нигерияга иккита гол киритганди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta