

Меҳмонлар сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов 70-дақиқада ва ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев 71-дақиқада захирага олинди. Қайд этиш керакки, Шомуродов жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди. Ҳамюртимиз 44-дақиқада пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилди. 11 метрлик жарима зарбасини эса Файзуллаев ишлаб берди.
"Истанбул Башакшехир" Туркия Суперлигасида 23 ўйиндан сўнг 36 очко билан 6-ўринда бормоқда. Ундан олдинги ўринда жойлашган "Бешиктош"да очколар сони 40 тага тенг (22 та ўйин).
21 фев 2026, 18:00
Alanyaspor — İstanbul Başakşehir

1 – 2
Тугади






