

"Агарда Артета таркибни ўзгартирмаса, "Арсенал" Чемпионшипга тушиб кетиши мумкин дегандим. У таркибга ўзгаришлар киритди, у бунга мажбур эди.
Улар "Челси"дан кўра яхшироқ ўйнашди. Ёшлар жамоага энергия берди. Футболчилар кўп нарсага кураша олишини кўрсатди.
"Челси" жуда ёмон ўйнади, креативлик етишмади. 85-дақиқага келгандагина илк хавфли вазиятини яратди. Тимо Вернернинг ўйинини эса гапирмаса ҳам бўлади", - деди Ширер.



